Бокудан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилмоқда
Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг “AZAL” миллий авиаташувчиси Бокудан Самарқанд шаҳрига парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Маълум қилинишича, Самарқандга парвозлар ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, Озарбайжон Ҳаво Йўллари “Боку-Тошкент-Боку” йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига 5 мартагача оширади.
Ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда, тез орада пайшанба ва якшанба кунлари ҳам амалга оширилади.
Яқин кунларда авиакомпаниянинг расмий сайти: www.azal.az да авиачипталар савдосининг очилиши кутилмоқда.
Ушбу рейсларда ташиш учун белгиланган транспорт шартларига жавоб берадиган ва мавжуд эпидемиологик чекловлар бўйича парвозга рухсат берилган йўловчилар қабул қилинади.