“Янги Ўзбекистон” массивида қурилишлар сифатлими?
Булунғур туманининг Ғўбдин ҳудудида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида 23 та 5 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда массивда 3 та қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан 7 та турар-жой биноларини қуриш ишлари олиб бориляпти.
Жумладан, “Алижон қурилиш монтаж” МЧЖ томонидан 2 та 5 қаватли 36 хонадонли, “Меъмор” ХК томонидан 1 та 5 қаватли 20 хонадонли ва “Аgromir buildings” масъулияти чекланган жамияти томонидан 20 та 5 қаватли турар-жой бинолари қуриляпти.
Бугунги кунда 4 та турар-жой биноси қурилмоқда ҳамда массивда қурилиш-монтаж ишларини сифатли олиб борилиши вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан назоратга олинган. Ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан туманда навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирида қурилиш материалларини сақлаш учун ёпиқ омборлар ва очиқ бостирмалар мавжуд эмаслиги, объект қурилиш чиқиндиларидан тозаланмагани, қурувчи-усталар техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ҳолда махсус кийим бошларсиз ишлаётгани каби камчиликлар аниқланди.
Аниқланган камчиликлар инспекция ходимлари томонидан назоратга олинди.
Вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ахборот хизмати.