Янги ташкил этилган Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасига раиси сайланди
Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти бирлашган қўмитасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шуҳрат Деҳқонов, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Маҳлиё Холбоева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиков, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев ва бошқалар иштирок этди.
Конференция кун тартибида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитасини ташкил этиш, қўмита таркибини, бирлашган қўмита раиси ва раис ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Конференцияда 11 нафар раёсат аъзолари сайлаб олинди. Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келган Жўшқин Очилов Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси лавозимига, раиси ўринбосари лавозимига Аббос Ҳазратқулов сайланди.