Янги Зеландия дунёда биринчи бўлиб дўконлардан юпқа пластик қопларни ишлатишни тақиқлади

Июлдан бошлаб Янги Зеландия ҳукумати супермаркетларда ҳар қандай полиэтилен пакетлар, жумладан мева ва сабзавотлар учун юпқа пакетлардан фойдаланишни тақиқлади, дея хабар беради BBC.

Ҳукуматнинг бир марталик пластикка қарши кампанияси доирасидаги қарор 1 июлдан кучга кирди.

Янги чора йилига 150 миллион юпқа қоплардан фойдаланишни олдини олиши, мижозлар эса маҳсулотлар учун кўп марта ишлатадиган қопларни ишлатишга кўникиши кутилмоқда.

* Дунё бўйлаб ҳар сонияда 160 000 та пластик қоп ишлатилиб, улоқтирилади.

* Битта полиэтилен пакет ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ёғ миқдори автомобилга 11 метр масофани босиб ўтиш имконини беради.

* У энг кенг тарқалган 10 чиқинди турига киради.

* Агар биз дунёдаги барча пластик қопларни бир жойга қўйсак, улар ер шарини 4200 марта айланиб чиқади.

* Пакетлар табиатдан бутунлай йўқ бўлиб кетиши учун 200-400 йил керак бўлади.

Г.Холдорова тайёрлади.