Янгича ёндашув керак
Самарқанд педагогика коллежида ҳам ўқувчиларга таълим беришда интерфаол усуллардан фойдаланилмоқда. Дарслар давомида таълим йўналишидаги видеороликлар кўрсатилиб, савол-жавоблар ўтказиш ўқувчиларнинг билимини мустаҳкамлашда ёрдам беряпти.
Бўлажак тарбиячи болалар психологиясини мукаммал ўрганиши зарур. Шу мақсадда ўқувчиларга махсус психология дарслари ҳам ўтилади. Бола руҳиятини яхши ўрганган тарбиячи унга таълим-тарбия беришда қийналмайди, турли хил феъл-атвордаги болакайлар билан осон тил топишади.
Шоҳида ҚИЛИЧЕВА,
Самарқанд педагогика коллежи катта ўқитувчиси.