Япония ва Филиппинда зилзила рўй берди

Япониянинг ғарбий қисмида жойлашган орол қирғоғида 5,4 балли зилзила содир бўлди, деб хабар беради АҚШ Геологик хизмати.

Зилзила маҳалий вақт билан 17:36 (Тошкент вақти билан 22:36) да қайд этилди. Зилзила эпицентри Япониянинг Окинава префектурасидаги Йонагуни оролидан тахминан 38 километр шимоли-ғарбда бўлди. Ўчоғи 107,7 километр чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча қурбонлар ва цунами ҳақида маълум қилинмаган.

Шунингдек, Филиппинда ҳам 6.3 балли зилзила рўй берди.
Мамлакатнинг Вулконология ва сейсмология институти маълумотларига кўра, мамлакатнинг жанубий қисмида бугун маҳаллий вақт билан 12:22 (Тошкент вақти билан 9:33)да рўй берди.
Зилзила эпицентри Жанубий Давао вилоятининг Магсайсай шаҳридан олти километр жануби-ғарбда жойлашган. Ўчоғи 15 километр чуқурликда бўлган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.