Японияда 8 киши ёмон об-ҳаво қурбони бўлди
- 23.12.2022 11:00
- 21
- Хориж
Японияда кучли қор ёғиши оқибатида 18 мингдан ортиқ одам электр ва иссиқликсиз қолгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу табиат ҳодисаси туфайли 4 нафар киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони эса 45 нафарга етган.
Ҳафта бошида Япония шимоли ва ғарбида тўхтовсиз кучли қор ёғди. Электр, уяли алоқада узилишлар, темир йўл алоқаларида узилишлар кузатилди. Қор туфайли йўлларда 20-30 километрли тирбандликлар ҳосил бўлиб, уларни бартараф этишга уч кун вақт кетди.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, 23 декабрдан бошлаб мамлакатнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида кучли қор ёғиши давом этади. Бир суткада 30 дан 90 сантиметргача қор ёғиши кутилмоқда.
Кучли қор ёғиши кузатилаётган ҳудудларда аҳолини заруратсиз уйларини тарк этмасликка чақирилди. Миллий автомагистралларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, айрим транспорт йўллари ёпилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа