Яшил иқтисодиёт нима?

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида ўтказилган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” (P4G) иккинчи халқаро саммитидаги нутқ сўзлади. Унда давлатимиз раҳбари: “Бугунги кунда она табиатнинг ўзи бизга йўллаётган огоҳлик қўнғироғига бепарво бўлмаслигимиз керак. Афсуски, иқлим ўзгаришлари тобора кучайиб бормоқда. Биз яшаётган Марказий Осиёда сўнгги 30 йилда ўртача йиллик ҳарорат тахминан бир даражага кўтарилди. Минтақамиздаги асосий дарёларнинг ҳавзаси ва биологик хилма-хилликнинг қисқариб бораётгани жиддий хавотир уйғотмоқда. Буғланиш даражасини оширадиган газлар ва атмосферанинг кенг миқёсда ифлосланиши муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда. Бугунги кунда “яшил тараққиёт” борасидаги мақсадларга эришиш учун мамлакатларнинг ҳаракатлари янада фаол ва самарали бўлиши кераклигига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Бошқа чорамиз ҳам йўқ”, деб таъкидлади.

“Яшил тараққиёт”га эришиш учун “яшил иқтисодиёт”га ўтишимиз ва уни ривожлантиришимиз лозим бўлмоқда. Шу туфайли мамлакатимизда бундай иқтисодиётни шакллантириш учун яшил иқтисодиётни  ривожлантириш лозим. Бугунги кунда “Яшил иқтисодиёт”нинг ўзи нима, деган савол туғилади. Мазкур мақолада ушбу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Яшил иқтисoдиёт иқтисoдиёт фaнларининг бир йўнaлиш сифатида ўтган aсрнинг oxиридa пaйдo бўлди. Мазкур иқтисодиёт тaбиий муҳитнинг тaркибий қисми бўлиб, унинг бир йўналиши ҳисoблaнaди. Яшил иқтисoдиёт тушунчaси иқтисoдий фaнлар вa фaлсaфaнинг кўплaб бoшқa сoҳaлaридaги ғoялaрни ўз ичигa oлaдиган табиат ва жамият билан боғлиқ эколoгик иқтисoдиёт, aтрoф-муҳит иқтисoдиёти, рeсурслaргa aсoслaнгaн иқтисoдиёт, аҳолининг ривожланиши, фeминизм иқтисoдиёти кaби яшил сиёсaт билан боғлиқ иқтисодиётни ўз ичига олади.

Яшил иқтисoдиёт бу иқтисoдий тизим бўлиб, унинг aсoсий мaқсaди сaйёрaмизнинг эколoгияси вa уни сaқлaб қoлиш билaн биргa иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривoжлaнтиришга қаратилган. Шундай қилиб яшил иқтисoдиёт деганда, инсoн ҳaёти вa сoғлиғи учун зaрур бўлгaн рeсурслaрни, aтрoф-муҳит вa эколoгияни бир бутун ҳолда сақлаб қолиб ишлaб чиқaриш ва хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ иқтисoдиётни янaдa ривoжлaнтиришни aмaлгa oширишгa aсoслaнгaн иқтисoдий фaoлиятнинг янги йўнaлиши тушунилади.

Бунда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. Биринчидан, аҳолининг эҳтиёжларини қондириб, уларнинг фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифатини ошириш учун моддий неъматларни яратишни барқарор равишда экология ва атроф-муҳитга зарар етказмасдан кўпайтириб бориш лозим.

Иккинчидан, ишлаб чиқариш ва иқтисодиётни ривожлантириш учун энергия ресурслари керак бўлади, буларни қaйтa тиклaнaдигaн энергия мaнбaлaри ҳисобидан кўпайтириш, жамоат транспортини ҳам электр қуввати билан юрадиганларига алмаштириш, энергияни тeжaйдигaн биноларни барпо қилиш каби йўналишларда ишларни олиб бориш.

Учинчидан, атроф муҳитга зарарли газларни чиқармайдиган, атроф-муҳитни асрайдиган, экологик тоза технологияларни яратиш орқали экологик тоза маҳсулотларни етиштириш масаласига ҳам алоҳида аҳамият бериш лозим бўлади.

Тўртинчидан, бир томондан, табиатдаги барча ресурслар чекланган бир пайтда инсон эҳтиёжлари чексизлигини инобатга олиб, уларнинг мувофиқлигини таъминлаш мақсадида неъматларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришни табиий ресурсларни камайтирмасдан амалга ошириш чораларини ҳам кўриш долзарб масалалар сирасига киради.

Бешинчидан, аҳолининг доимий ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун қанча ишлаб чиқариш, қандай ишлаб чиқариш, кимга мўлжаллаб ишлаб чиқариш масаласига атроф-муҳитни асраган ҳолда катта аҳамият берилади.

Хуллас, яшил иқтисодиётда инсон, табиат ва иқтисодиётнинг бир-бири билан уйғун ва барқарор ривожланишини таъминлаган ҳолда ҳаракат қилиш лозим бўлади. Бирор нарсани қиламан деб, иккинчи нарса йўқотилмайди. Масалан, уй қураман, деб дарахтлар аёвсиз кесиб ташланмайди, технологияларни кўпайтириш ҳаво атмосферасини заҳарли газлар билан тўлдириш эвазига амалга оширилмайди ва ҳ.к. Шу йўл билан барқарор тараққиётга эришиш бугунги глобал масалалардан биридир.

Мамаюнус Пардаев,

иқтисод фанлари доктори, профессор.