«Йил талабаси – 2022» республика кўрик-танлов ғолиблари кимлар бўлди?

Шу йилнинг 24-25 январь кунлари танловнинг якуний босқичи онлайн тарзда, Зоом платформаси орқали ташкил этилди. Якуний босқичда иштирок этган номзодлар тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холислик ва шаффофлик асосида баҳоланди.

«Йил талабаси-2022» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг. Улар орасида самарқандлик талабалар ҳам талай.

Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси:
1-ўрин: Шохаббос Саломов — АДТИ талабаси
2-ўрин: Саидмуҳаммад Ибодуллаев — СамДУ талабаси
3-ўрин: Миршод Турсунов — БухДУ талабаси

Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси:
1-ўрин: Маржона Жўрақулова — ШДПИ талабаси
2-ўрин: Сарвиноз Одилжонова — АДЧТИ талабаси
3-ўрин: Меҳрож Исаев — СамДУ талабаси

Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси:
1-ўрин: Шоҳжаҳон Собиров — НамМҚИ талабаси
2-ўрин: Қудратбек Маҳаммаджонов — ФарПИ талабаси
3-ўрин: Беҳзод Шуҳратов — Инҳа институти талабаси

Йилнинг энг фаол спортчи талабаси:
1-ўрин: Нодирбек Якуббоев — ЎзМУ талабаси
2-ўрин: Адҳамжон Эргашев — НамДУ талабаси
3-ўрин: Самандар Бобоназаров — ТДЮ талабаси

Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси:
1-ўрин: Роҳилахон Нуриддинова — АДУ талабаси
2-ўрин: Янгилжон Сабурова — МРДИ талабаси
3-ўрин: Шамшода Шаропова — ТТА талабаси

Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси:
1-ўрин: Дилафрўз Облақулова — ҚҚДУ талабаси
2-ўрин: Шаҳризод Шодиев — СамДУ талабаси
3-ўрин: Феруза Абдукаримова — ЎзММСИ талабаси

Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси:
1-ўрин: Нилуфар Омонова — СамДУ талабаси
2-ўрин: Шаҳло Ғуломова — ТТА талабаси
3-ўрин: Маҳбуба Шоназарова — ТТА УФ талабаси