Йўлларда ҳалокатлар сони камаймаяпти: Қандай чоралар кўриляпти, нима ишлар қилиняпти?

Хоҳ пиёда, хоҳи уловда йўлга чиқдикми, йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Айрим фуқаролар пиёдалар йўлакчалари ёки туннел орқали ўтиш йўллари бўла туриб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтишга уринади. Ва оқибати аянчли якунланган ҳолатлар ҳам бор.

Ҳайдовчининг айби билан содир этилаётган ЙТҲга эса кўникиб бораётгандаймиз. Чунки кейинги 4 ойда вилоятимизда 69 киши шундай ҳодиса қурбони бўлган.

Фикримизча, бу ерда бир нарсага эҳтиёж туғиляптики, аҳоли ўртасида йўл ҳаракати қоидалари, унга риоя этилиши бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш керак. Ўз навбатида, йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳам жой-жойига қўйиш зарур. Чунки вилоят ҳудудидаги жами автомобиль йўллари узунлиги 21904 километр. Шунингдек, 631 дона кўприклар ҳам борки, уларнинг барчасида сифат яхши, техник-муҳандислик ишлари замон талабига жавоб беради, деб бўлмайди.

Вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган анжуманда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Шавкат Бойхўрозов бу ҳақда шундай деди:

- Бу жараёнда ҳар бир ишланма ва қарор йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши керак. Жорий йилда вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларига 772 дона етишмайдиган йўл белгилари ўрнатилди, 423 дона эскирган йўл белгилари алмаштирилди, 4 километр пиёдалар ва шунча велосипед йўлаклари қурилди, 12 километр пиёдалар йўлаги таъмирланиб, 10 та жойда светофор ўрнатилди.

Оқибат юмшагани ютуқ эмас

Кейинги тўрт ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан айрим турдаги йўл-транспорт ҳодисалари камайишига эришилган. Хусусан, болалар иштирокидаги ЙТҲлари сони 11 тага (52-41), уларда ҳалок бўлган ўғил-қизлар сони 5 тага (9-4), тан жароҳати олган болалар сони 9 тага (46-37) камайган.

Қайд этилган даврда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар сони 1 тага (70-69), тан жароҳати олган фуқаролар сони 30 тага (244-214) камайган.

- Йўл-транспорт ҳодисалари келтириб чиқарган оқибатлар камайишини ютуғимиз, деб айта олмаймиз, - деди Ш.Бойхўрозов. – Чунки битта транспорт ҳодисаси содир бўлса, унинг оқибатида бир инсонга зарар етса ёки бевақт оламдан кўз юмса ҳам бизлар учун оғриқли ҳолат.

Йилнинг ўтган 4 ойида вилоят бўйича 238 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 тага, ўлим билан боғлиқ ЙТҲлари 6 тага, тан жароҳати билан боғлиқ ЙТҲлари 21 тага ошган.

Таҳлилларга кўра, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 112 таси пиёдаларни уриб юбориш, 74 таси тўқнашув ва 18 таси велосипедчини уриб юборишни ташкил этади.

Энг кўп ЙТҲ - 104 таси соат 16:00-24:00 гача вақт оралиғида содир бўлган.

Келиб чиқиш сабабларига кўра, белгиланган тезликка риоя қилмаслик (57 та), қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш (30 та), пиёдаларнинг қоидабузарликлари (28 та), пиёдалар ўтиш жойида пиёдага йўл бермаслик (27 та) қайд этилган.

 

Муносабат ўзгармади (ми?)

Вазият шу даражага етиб келган бўлса-да, мутасаддилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, бунинг ортидан фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкини сақлашга қаратилган аниқ бир чора-тадбир айтилмади. Лекин тегишли ташкилотлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларга қисман тўхталиб ўтилди.

Жумладан, йўлларни сақлаш қоидаларини бузган ҳамда йўлларнинг қатнов қисмида таъмирлаш ишлари олиб бориш жараёнида вақтинчалик йўл белгилари ва тўсиқлар ўрнатиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмаганлиги учун 11 нафар мансабдор шахсга нисбатан МЖтКнинг 147- ва 196-моддаларига асосан маъмурий чоралар кўрилган.

Умуман, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилига асосан вилоят ҳудудидаги автомобиль йўлларида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўл хўжалиги ташкилотларига 75 та, ҳудудий ҳокимликларга 19 та тақдимномалар киритилган.

Тўғри, айрим янгиликлар ҳам йўқ эмас. Мутасаддиларнинг айтишича, 54 та чорраҳада замонавий светофорлар ўрнатилади. Улар деярли барча қоидабузарликларини қайд қилиш имконига эга бўлади. Шунингдек, йўл ҳаракати хизмати патруль автомобиллари ҳам тўрт томондан тезликни ўлчайдиган воситалар билан таъминланади.

Бундан ташқари, мутасадди Самарқанд шаҳрида автотураргоҳлар билан боғлиқ муаммо ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, айни пайтда шаҳарнинг аксарият кўчаларининг бир тасмаси вақтинча тўхташ жойи вазифасини бажармоқда. Яқин кунларда йўлнинг бу қисми автобуслар учун махсус йўлакка айлатирилади. Бу эса шу пайтгача турган автомобилларни кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар орасидаги йўлакларга қўйилиши ва янги ташвишни келтириб чиқариши тайин.

Жамоатчилик назорати муҳим

- Бошқа соҳалар қатори, айниқса, йўл-транспорт соҳасида жамоатчилик назорати жуда ҳам зарур деб ҳисоблайман, - дейди Ш.Бойхўрозов. - Негаки, вилоятимизда 464 443 та автомототранспорт воситалари мавжуд.

Таъбир жоиз бўлса, уларнинг ҳар бирини кузатиб ёки тартибга солиб туришнинг жисмоний имконияти йўқ. Бу билан касбий масъулиятимизни енгиллатмоқчи эмасмиз. Зотан, ходимларимиз томонидан ўтган 4 ойда 105923 та (1 нафар инспекторга 537 тадан тўғри келади), қоидабузарлик, аниқланди.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан ваколат доирасида бўлган 94349 та маъмурий баённомалар бўйича ҳуқуқбузарлардан 15 миллиард 359 миллион сўм миқдорида жарима ундирилди.

Лекин юқорида айтилганидек, битта йўл-транспорт ҳодисаси кузатилса ҳам бу биздан изланиш, фаолиятимизни такомиллаштиришни талаб этади. Шу боис жамоатчи, яъни фаол фуқароларимиз ўзларининг таклифларини бериб, камчилик ҳамда муаммолар ҳақида бизни огоҳлантиришса, ўша ҳудудларга керакли йўл-патруль хизмати инспекторларини жалб қилиб, масала ечимига доир чораларни кўрамиз.

Ёки шу ўринда яна бир мисолни айтиб ўтай. Яқинда ҳали вояга етмаган ўсмир отасининг автомобилини бошқариб, жиддий оқибатли йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бунгача бир фуқаро 14 ёшли ўғл