Ёнғиндан сўнг Боғизоғондаги шикастланган йирик трансформатор алмаштирилмоқда
- 12.12.2022 10:54
- 61
- Самарқанд
Кеча, 11 декабр куни соат 20:20 атрофида Тойлоқ туманидаги “Боғизоғон” подстанциясидаги трансформаторда юкламаларнинг ортиши оқибатида ёнғин юзага келганди.
Кечаси мазкур ёнғин тўлиқ бартараф этилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали хабарига кўра, ҳозирда шикастланган 16000 киловольт (кВ) трансформатор ўрнига 20000 киловольт (кВ) трансформатор келтирилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
“Айни дамда мазкур трансформатор пунктидан электр энергияси билан таъминланувчи Жумабозор (Сарибозор, Хўжақишлоқ, Жалолобод), Галаботир, Элипок, Тараққиёт, Зарафшон, Ястепа, Эски Жума, Қўшчинор маҳаллаларида, Ургут туманидаги айрим маҳаллаларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади Самарқанд ҲЭТ хабарида.