Ёниб кетган юк машиналари бўйича расмий маълумот берилди

Кеча тунда Самарқандда иккита юк машинаси тўқнашиб, ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан вилояти ИИБ ахборот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 январь куни соат 22:50 атрофида Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда юк автомобиллари тўқнашиб кетиши оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.