Ёшлар фестивали Пахтачида давом этяпти

Мана бир неча йилдирки, мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида 30 июнь - Ёшлар куни олдидан ойлик ва унинг доирасида фестиваль ўтказиш анъанага айланди.

Бу йил вилоятимизда “Янги Ўзбекистон – ёшлар мамлакати!”  шиори остидаги фестивални 3 июнь куни Каттақўрғон тумани бошлаб берди. Фестиваль бугун Пахтачида давом этяпти.

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” оммавий юриш марафони ҳамда тонгги бадантарбия машғулотлари билан бошланган тадбирлар туман ахборот кутубхона марказида китобхонлик ва мушоира кечаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўлмас Самарқандий иштирокида ижодий учрашув билан давом этди.

Бугун кун давомида турли маданий-маърифий кечалар, викториналар, танлов ва спорт мусобақалари, фаолларни тақдирлаш маросими ҳамда концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган.