Ёшларга янги йўл ҳаракати белгилари ва қоидаси тушунтирилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактабида Самарқанд шаҳар ИИБ ЙХХБ ва мактаб ҳамкорлигида “Йўл ҳаракати қоидаларини ва йўл белгиларини ўрганамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир Президентимизнинг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланди.

Унда Самарқанд шаҳридаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 70 нафарга яқин ўқувчиларига Самарқанд шаҳар ИИБ ЙХХБ бўлими ходими Озод Усманов томонидан пиёдаларнинг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, автомобилларнинг серқатнов жойларида ёшлар нималарга эътибор қаратиши лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, ўқувчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши учун йўл қоидалари белгилари ва ҳаракатда бўлган автомобиллар макети билан танишди.      

Ҳусан ЭЛТОЕВ.