Ёшларни таҳдидлардан асрайлик

Бундай пайтда ёшларни ўзлигимизга, қадриятларимизга ёт бўлган зарарли ғоялар, уларнинг онгини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлардан асраш ҳар биримиздан масъулият, ҳушёрликни талаб қилади. 

Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган тарғибот ишлари ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилмоқда. Бугунги кунда ўсиб келаётган авлоднинг тарбиясига таъсир кўрсатаётган, сездирмасдан онгига кириб бораётган хатар – "оммавий маданият" ҳисобланади. Бу хавфли душман ёшларни ҳуқуқбузарлик, диний экстремизм, фирибгарлик, гиёҳвандлик каби иллатлар сари етаклашини мисоллар орқали кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз.
Ўқувчилар иштирокида ўтказилган давра суҳбатларида уларга ўз мулоҳазаларини эркин баён этиш имкониятини беряпмиз. Ўзаро савол-жавоблар, баҳс-мунозараларда ёшлар нафақат юртимизда, балки жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга ҳам бефарқ эмаслигини кўряпмиз. Ижтимоий тармоқларда фаол ёшларни турли ахборот хуружлари, зарарли мулоқотлардан асраш мақсадида уларни дунёдаги сиёсий жараёнлардан хабардор қилиб бориш услуби ҳам самара бермоқда.