ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи "тупик"ка тиқилиб қолди
- 06.09.2021 17:29
- 121
- Самарқанд
Жорий йилнинг 28 август куни соат 17:40 ларда Ургут тумани Навоий шоҳкўчасида ЙПХ ходими К.Рашидов томонидан "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишораси кўрсатилганда ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатда давом этган.
ЙПХ ходими ва ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари бошқа бир "Дамас" русумли автомобилда тўхта ишорасига бўйсунмай қочган ҳайдовчини кузатиб борган.
Ҳайдовчи тўхтагандан сўнг ходимлар томонидан бўйсунмаслик ҳолатини бартараф қилиш чоралари кўрилган. ЙПХ ходими томонидан меъёрий ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим қилмаган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа