Юқори босимли қувурда фавқулодда носозлик бўлгани сабаб Самарқанд шаҳридаги айрим ҳудудларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди

Самарқанд сув таъминоти МЧЖ истеъмолчилар диққатига огоҳлантириш эълон қилди.

"30 май куни Самарқанд шаҳрини тоза ичимлик суви билан таъминловчи “Чўпон-ота” сув иншооти ҳудудида диаметри 1000 мм бўлган юқори босимли магистрал ичимлик суви қувурида фавқулодда носозлик (авария) содир бўлганлиги сабабли шаҳарнинг қуйидаги ҳудудларида ичимлик сув таъминоти тўхтатилади:

Садриддин Айний кўчаси, Усто Умар Жўрақулов кўчаси, Панжикент, Гулобод, Термиз кўчалари, Фрунзе кўчасидаги кўп қаватли уйлар (Амир Темур), Мўлиён, Лолазор, Микрорайон А ва Б ҳудудлари, Салим Бухорий, Ўзбекистон, Отахўжаев кўчалари, Сартепа маскани, Мир Саид Барака, Абдураҳмон Жомий, Фирдавсий, Зарафшон шоҳ кўчаси, Даҳбед, Навбоғчиён, "Кўл" МФЙ, Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари қисман ва юқорида кўрсатилган манзилларга туташган ҳудудларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сув таъминотининг қайта тикланиши ҳақида аҳолига қўшимча маълумот берилади.

Корхона томонидан ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларда автоцистерналарда сув етказиб бериш йўлга қўйилади.
Телефонлар: 66-233-18-21, 95-411-18-21", дейилади корхона хабарида.