Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юридик истеъмолчини маиший истеъмолчи сифатида дастурга киритган ходимнинг айби очилди

Самарқанд тумани “Дўстлик” электр таъминоти корхонасининг ходими С.Саямов 2018 йил октябрь ойида Ш.Комиловдан тадбиркорлик субъектининг электр ҳисобга олиш ускунасини компьютер дастурига киритиб бериш учун 200 минг сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

У истеъмолчига ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланишга рухсат бериб, юридик истеъмолчини маиший истеъмолчи сифатида дастурга киритган. Бунинг натижасида “Дўстлик” электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 4 млн. 176 минг сўм миқдорда зарар етказган.

С.Саямовдан фирибгарлик орқали қўлга киритган 200 минг сўм ва истеъмолчи томонидан қайта улов учун тўлаб берилган 405 минг сўм жами 605 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинди.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.