Самарқандда кўмир электростанцияси қурилади

Республикада тери хомашёси ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уни чуқур қайта ишлаш даражасини ошириш орқали ички ва ташқи бозорларда талаб кўп бўлган юқори қўшилган қийматли тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

Шунингдек, “Ингичка” вольфрам конини ўзлаштириш буйича хорижий инвестор билан музокараларни якунлаб, лойиҳа стратегияси, ҳамкорлик шартлари ва амалга ошириш муддатларини даслабки келишган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилади.

Самарқанд шаҳрининг “Хишрав-2” массивидан ажратилган 294 гектар ер майдонининг 68 гектари “Ургут” эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқарилиб, ушбу ер майдонида ташаббускор инвесторни жалб этган ҳолда кўмир электростанцияси қурилади. Мазкур қуриладиган кўмир электростанцисига туташ бўлган ҳудуддаги ер майдонида йирик замонавий интенсив иссиқхоналар комплекси ташкил этилади.

Бунда, “Ургут” ЭИЗ ҳудудидан чиқарилаётган 68 гектар ер майдони ўрнига Самарканд туманининг Чордара массиви ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 68 гектар ер майдони ажратилади.