Юртимизда ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
- 06.06.2022 16:41
- 73
- Ўзбекистон

"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари чиқиши бошланади.
Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни +38...+39 даража атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача бўлади. Бу ушбу давр учун меъёрдан +5...+6 даража юқоридир.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати +32...+37 даража бўлади.
7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республиканинг баъзи жойларида чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сўнмаган табассум
- Бугун, 16:48
- Мутолаа
Довюрак болакайлар
- Бугун, 16:39
- Ўқинг, қизиқ!
Талабалар онлайн шаклда турар жойга ариза беради
- Бугун, 15:38
- Таълим
Инвесторлар Самарқандга интилмоқда
- Бугун, 13:32
- Иқтисодиёт
Вилоят ҳокимига ёрдамчи тайинланди
- Бугун, 13:04
- Самарқанд