Замонавий дор йўли, кичик ГЭС

Ургут туманида жорий йил яна қандай янгиликлар кутилмоқда?

Ургут тумани Чорчинор тоғли ҳудудида қиймати 25 миллион долларига тенг замонавий дор йўли ва туризм мажмуасини барпо этилади.

2025-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳа давлат раҳбарининг "Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган.

Қарорга асосан "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида жойлашган бўш ер майдонларида янги маъмурий марказ қурилади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан айланма Дарғом каналида 10 та кичик ГЭС қурилади.