Замонавий талаблар асосида уруғлик экинлар сифати оширилади

Пайариқ туманида уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича рeспублика ўқув-амалий сeминари ўтказилди.

Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинар уруғчилик тизимини янада ривожлантириш, уруғлик экинлар сифатини ошириш ҳамда агротехник тадбирларни замонавий талаблар асосида ташкил этишга қаратилди.

Семинарда уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тартиби, ғўза майдонларида агротехник тадбирларни сифатли ташкил этиш, соҳада замонавий ёндашув ва илғор тажрибаларни амалиётга кенг жорий этиш масалалари юзасидан амалий кўргазмалар намойиш этилди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик раҳбарлари ва соҳа мутахассислари қатнашди. Семинар давомида мутахассислар томонидан дала апробацияси талабларини тўғри ташкил этиш, уруғлик майдонларда нав тозалигини сақлаш ҳамда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилувчи агротехник тадбирлар юзасидан амалий тавсиялар берилди.