"Зарафшон" фотомухбири “Азия металл стандарт” корхонасида

Тойлоқ туманидаги “Азия металл стандарт” масъулияти чекланган жамиятида турли ўлчамдаги зангламас қувур ва профиллар ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 40 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.
– Дастлаб фаолиятимизни темир тунукадан замонавий профил ва қувурлар ишлаб чиқаришдан бошлаган эдик, – дейди жамият раҳбари Абусаид Ҳимматов. – 2018 йилнинг бошида зангламас қувур ва профил ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Айни пайтда корхонамизда турли ўлчамдаги 20 турга яқин зангламас профил ва қувурлар ишлаб чиқарилмоқда. Тайёр маҳсулотни ички бозорга чиқаряпмиз. Июнь ойи бошида тожикистонлик ҳамкорлар билан 500 минг АҚШ долларлик шартнома туздик. Бугунги кунгача 3 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Бахтиёр МУСТАНОВ олган суратлар.