«Зарафшон» газетасининг бугунги (2020 йил 25 апрель №47) сонида ўқинг
* Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича вилоятда амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида сўз юритди.
* Умумхалқ ҳаракатга биринчилардан бўлиб қўшилган Самарқанд туманидаги “Agromir group” директорлар ассоциацияси кенгаши раиси Шавкат Жалолов ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамияти директори Нодир Бобоев нечта эҳтиёжманд оилага қандай кўмак берди?
* Вилоятимизда доимий яшовчи аҳоли 3 миллион 860 минг кишини ташкил этади. Хўш, вилоят аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган йиллик талаби қанча? Маҳсулотларнинг қанчаси вилоятнинг ўзида етиштирилади, қанчаси қўшни вилоятлардан келтирилади?
* Яқинда Zarnews.uz сайтида «Томорқангизда экин экишда қандай муаммоларга дуч келяпсиз?» деган савол билан сўров эълон қилган эдик. Унда турли жавоблар орасида «Экин экишга ҳафсала қилмаяпмиз», деган варианти ҳам бўлиб, айнан шу жавобни танлаганлар 144 нафарни ташкил қилгани ҳайратланарли.
* Самарқанддаги олийгоҳлардан бирига талабалар тураржойи эмас, балки кичик меҳмонхона қурилади. Бу меҳмонхонада талабалар ҳам яшайди, ҳам ишлайди, ҳам аҳоли ва шаҳар меҳмонларига меҳмонхона хизматини кўрсатади. Топинг-чи, бу қайси олийгоҳ?
* Карантин сабаб боғчалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилган бўлса-да, таълим, машғулотлар тўхтагани йўқ. Хўш, онлайн боғча бизга нималарни ўргатди?
* Беларусни душманлардан озод қилишда жон берган 151 самарқандлик. Улар кимлар эди?
* Ҳозирги замонда лотереядан йирик суммада пул, қимматбаҳо машина ёки квартира ютиб олишни орзу қилмайдиган кишини топиш амримаҳол. Хўш, лотерея ўйини қачон пайдо бўлган?