Zarafshonbot`га мурожаат: "Сувни ташиб, сотиб олиб ичяпмиз - дастур бўйича ажратилган маблағ қаерга кетди?"
- 20.09.2022 16:47
- 93
- Жамият
Нарпай туманининг Қозикент маҳалласи, Дамча қишлоғидан мурожаат қиляпмиз.
Ўтган йили қишлоғимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи Давлат дастурига киритилиб, сув иншооти қуриш, 11 километрлик тармоқ тортиш ишларини бажариш белгиланган эди. Жорий йил мустақиллик байрами арафасида маҳалламизнинг 100 га яқин хонадонлари ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақдаги ахборот “Ўзбекистон-24” телеканалида ҳам намойиш этилди.
Аммо хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Бугун ушбу иншоот 10 та хонадонни ҳам сув билан таъминлай олмаяпти. Мутасаддилардан бунинг сабабини сўрашдан армонимиз қолмади – тайинли жавоб йўқ. Бир челак сувни 500-600 сумдан сотиб оляпмиз.
Тоза ичимлик суви муаммосидан қийналаётганимиз ўзимизга аён. Аммо давлат томонидан ажратилган миллионлаб маблағ қаерга кетди?
Жўрақул СИДДИҚОВ.