«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 21 январь, №8) сонида ўқинг

20 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди. Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Газетамизнинг бугунги сонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқини ўқийсиз.

***

Кейинги бир ҳафтада ҳаво ҳарорати каби табиий газ босими ҳам пасайиб кетди, электр энергияси етказиб беришда тез-тез узилишлар кузатилмоқда. Вилоятимизда ҳам бундай масалалар билан коммунал хўжалик идораларига, ҳокимликларга мурожаат қилувчилар кўпайди. Ижтимоий тармоқларда ҳам асосий эътибордаги, муҳокамадаги мавзу шу: “Бу газга чой қайнамайди”, “Икки ойлик гўдак совқотиб қолди”, “Яна ўтин ва кўмирга ўтамизми?”, “Кўп қаватли уйга печка қуриб бўлмаса, уйни қандай иситамиз?”, “Депутатлар нега жим?”. Рост, ҳовлида яшайдиганлар ўтин, кўмир ёқиб, вазиятдан чиқишга ҳаракат қилади. Аммо кўп қаватли уйларда яшовчиларга қийин. Қолаверса, бир тонна кўмир 1 миллион 500 минг сўм, 1 тонна ўтин 2 миллион сўм…

***

Самарқандлик спортчилар 2019 йилда 3604 та медални қўлга киритди. Бу камми ё кўп? Давлатимиз раҳбари ғояси асосида амалга оширилаётган беш муҳим ташаббус доирасида ёшларни спортга ошно этиш, уларнинг спортнинг қайсидир тури билан шуғулланишларини таъминлаш, бунинг учун зарур шароитларни яратиш борасида бажарилган ишлар таҳлилидан кўнгил тўладими? Бу ҳақда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев фикрларини ўқийсиз.