Зилзила оқибатида Туркиядаги тарихий Газиантеп қалъаси вайрон бўлди
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ деб хабар берди.
Шунингдек, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Суриядаги Алеппо қалъаси ҳам зилзила оқибатида вайрон бўлган (Суратлар фалокатдан олдин олинган).
Туркия жануби-шарқидаги Ҳатай аэропорти учиш-қўниш йўлаги шикастлангани сабабли фаолиятини тўхтатган.
Сўнгги хабарларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 284 нафарга етган, 2500 га яқин киши жароҳатланган, Сурияда эса 237 кишига ҳалок бўлган, 639 киши жароҳатланган.