Покистонда Самарқанд қоғозида битилган қуръон қўлёзмалари намойиш қилинмоқда
Сўнгги бир неча аср давомида нашр қилинган 100 та қадимий қўлёзманинг айримлари пергамент қоғозида тайёрланган бўлса, яна айримлари буғу терисига битилган.
Бир неча қадимий қўёзмалар “силлиқ Самарқанд ипак қоғозида” ёзилган, дея хабар беради Kashmirmonitor.in.
Академия раҳбари Муҳаммад Ашраф Какнинг айтишича, тадбирдан мақсад йўқолиб бораётган хаттотлик санъатига омманинг эътиборини қаратишдан иборат.
Кўргазмада қизиқарли нусхаларни ҳам учратиш мумкин. Масалан, уларнинг бири индуист ва мусулмонлар билан ҳамкорликда ёзилган. Яна бири шафрон қўшилган олтин сувида битилган.