Оқдарёда ҳам ҳоким алмашди
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
2016 йил ноябрь ойидан буён Оқдарё тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ўсаров Пирматбой Туранович ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти инвестицияларни жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Абилов Феруз Неъматуллаевич Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.