Дунё тарихидаги энг ноодатий пуллар

 

Айтишларича, ҳиндулар Манҳеттен оролиниголландларга баҳоси 24 доллар бўлган бир даста шиша мунчоқ эвазига сотган экан. Америка мактабларидаги тарих дарсларида шу ҳақда айтиб берилади. Лекин қандай қилиб голландларҳиндуларни алдагани ҳақида гапирилмайди.

Гап шундаки, ўша пайтларда ҳиндулар одам қўли катталигидаги чиғаноқлар -“вампумларни пул сифатида ишлатган. Улар рангли шиша маржонлар тўплами жуда қиммат деб ўйлаган бўлса керак. Шу тарзда улар оролни кўчманчиларга беришга рози бўлишган.

Чой брикетлари

Ғиштга ўхшатиб пресслаб тайёрланган чой брикетлари ҳам пул эди. Қиммати белгилаб қўйилган бундай пуллар Хитой, Ҳиндистон ва Тибетнинг бир қисмида қадрланган. Бошқалар бу брикетлар пул эканлигини билиши учун уларга тамға босилган. Акс ҳолда, ҳар қандай хитойлик чой баргини пресслаб, у орқали тўлов қилиши мумкин эди-да.

Раи дисклари

Мана бу пулни бир киши кўтара олмайди, уни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш учун бутун бир ташувчилар бригадаси керак. Ўртасида тешиклар бўлган тош дисклар Микронезияда тўлов воситаси бўлиб хизмат қилган. АҚШ назорати остидагизамонавий давлат МФШ - Микронезия Федератив Штатлари деб аталади.

Микронезияликлар вулқон кулидан ясаган бундай тангаларнинг оғирлиги 500 килограммгача етган.Шунга кўра, доира қанчалик оғир бўлса, унга шунчалик кўпроқ мол сотиб олиш мумкин эди. Пул ҳар доим ҳам бир эгасидан бошқасига ўтмаган. Дискнинг қаердалигини айтиш кифоя ва у ўша жойда йиллар давомида қолиб кетиши мумкин эди.

Кисси пуллари

Бир даста темир чивиқ Ғарбий Африка қабилалари орасида тўлов воситаси бўлиб хизмат қилган. Бир чивиқ кисси-тийин деб аталган. Мисол учун, ҳар бири 20 та чивиқдан иборат юзта боғламга битта сигир сотилган.

Тевау қуш патлари

Соломон ороллари аҳолиси қуш патларидан пул қилган. Бунинг учун улар патларни узун тўпламларга боғлаб қўйиб, тўпламлар ғалтакларга айлантирилган. Харидор ва сотувчи нархни келишиб олганда, харидор елкасидаги ғалтак патларининг бир қисмини кесиб, сотувчига берган.

Туз пул бирлиги

Туз қадимги Рим, Саҳрои Кабир ва бутун Шарқий Африкада пулнинг асосий шакли эди. Одатда, одамлар блокланган тузни унинг ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ялаб, кейин уни олди-берди учун майда бўлакларга бўлишарди.

Туз ёмбилари Қадимги Русда пул сифатида тан олинган ва Эфиопияда туз эвазига келин сотиб олиш мумкин эди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.