Дунёдаги энг ғалати касблар
Ҳа, дунёда кишиларни эътиборини жалб этадиган, қизиқтирадиган касблар кўп. Бу касбларнинг айримлари ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Бугунги мақоламизда янада ғалатироқ касблар ҳақида сўз юритамиз.
Заҳарли илонлар соғувчиси
Илон заҳри одамлар ва ҳайвонлар учун жуда хавфли бўлиши билан бирга ундан кўпгина касалликларни даволашда фойдаланилади. Илонлар заҳри антидотлар ишлаб чиқиш ва ўсмаларни даволаш учун ишлатилади. Илон соғувчилари идиш устига ингичка мембранани чўзиб, судралиб юрувчини тишлашга мажбур қилади, уларнинг заҳарли безларини босиб идишда заҳар тўплайди.
Илон ёноқларини электр токи билан енгил "қитиқлаш" орқали заҳар олишнинг яна бир усули бор. Касб ўта хавфли, аммо илон соғувчи жуда яхши маош олади.
Тухум синдирувчи
Тухум сариғини оқидан ажратиш зарурати бўлган жуда ғалати касб. Ҳа, ҳа, бир қарашда бу оддийгина ишга ҳали машинасозлик саноатининг кучи етмайди - фақат одам тухумни тўғри ва самарали равишда синдириб, сариғини оқдан ажратиши мумкин.
Мия суғуриб олувчи
Ушбу ноёб касб психиатрия билан боғлиқ эмас. Бу касб эгаси кушхонада ишлайди ва эҳтиёткорлик билан ҳозиргина сўйилган ҳайвоннинг миясини чиқариб олади. Кейинчалик бу миялар шикастланмасдан махсус ресторанларга етказиб берилади.
Кокослар хавфсизлиги бўйича мутахассис
Виргин ороллари каби туризм манзилларини хавфсиз қилиш учун бироз ҳаракат талаб қилинади. Қандай қилиб, дейсизми? Мисол учун, кокос дарахтининг пишган ёнғоқларини вақтида уриб тушириш орқали. Шунда улар бехосдан пальма дарахтининг соясида дам олишга қарор қилган сайёҳларнинг бошига тушиб кетмайди.
Хавфсизлик бўйича мутахассис меҳмонхоналар ва хусусий мулкларни айланиб чиқиб, хавф туғдириши мумкин бўлган барча кокос шохларини «уриб» чиқади.
Қурт теримчилари
Улар кончилар дубулғасини кийиб, тирсакларига чироқлар ва қутилар боғлаган ҳолда тунда овга чиқишади. Қуртлар билан тўлиб-тошган нам жойларни топиб олиб, қутиларни буришиб турган ҳайвонлар билан тўлдиради. Сифатли қуртларнинг бир қутисига 18 доллар ҳақ тўланади.
Иш ғалати, ҳатто баъзи ҳолларда жуда хавфлидир. "Қурт коллекционерлари" бўш идишларни йиғиб юрадиган бошпанасизлар сингари, яна бошқа шундай гуруҳ, яъни рақиблари билан ўзаро курашиб келишади.
Профессионал уйқучи
Орамизда ишда ухлайдиган ва хўжайин томонидан қўлга олиниб, норози ишсизлар армиясига қўшиладиган одамлар топилади. Дунёда иш жойида ухлаш учун яхши пул тўланадиган касблар ҳам бор экан. Бу ходимлар илмий мақсадлар тартибида институционал уйқу тадқиқотларида қатнашади.
Нью-Йоркдаги Янги замонавий санъат музейида эса тонг отиши билан уйқу дориларини ичиб олиб, кун бўйи кўргазма сифатида ёпинчиқ остида ухлайдиган ёш аёллар учун тўлиқ штатли лавозимлар жорий этилган. Ушбу расмда "Бу Кейт" деб номланган санъат асари тақдим этилган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.