Энг ғалати касблар
Дунёда одамни таажублантирадиган касблар оз эмас. Бугунги танловда дунёдаги энг ғалати касблар ҳақида.
Асаларилар қироличасининг васийси
Асаларилар қироличаси (она асалари)нинг васийси (“қўриқчиси” деса ҳам бўлади) уни хавфсиз ва соғлом бўлиши ҳамда асаларилар авлодини давом эттириши учун зарур бўлган озуқа билан таъминлаши керак. Бу касб нафақат ғайриоддий, балки жуда фойдалидир. Негаки, асалари дунёдаги муҳим жонзотлар сифатида тан олинган.
Маймун қувувчиси
Бу касб эгаларининг хизмат вазифаларига экскурсиялар пайтида сайёҳларга шилқимлик қиладиган маймунларни ҳайдаб чиқариш киради. Бундай одамлар Ҳиндистоннинг Amanbagh меҳмонхонасида ишлайди.
Ажинлар силлиқловчиси
Ҳашаматли дўконлар ходимлари пойабзалдаги мижозлар томонидан қайта-қайта кийилиши натижасида пайдо бўладиган ажин ва бурмаларни текислаш билан шуғулланади.
Ёлланган қариндош
Дўстлар ёки қариндошларни ёллаш бўйича хизмат расман ўтган йили Хитойда пайдо бўлди. Кўпинча одамлар бошқалар олдида ўз мақомини сақлаб қолиш мақсадида тўй куни, туғилган куни ёки бошқа тадбир олдидан кўп одам "бўлиши керак"лиги учун буюртма беришга боришади. Норасмий равишда бундай хизматлар бутун дунё бўйлаб анча вақтдан бери бор.
Чумоли етиштирувчиси
У махсус чумоли фермалари учун энг яхши чумолиларни танлаб, тутиб етказиб беради. Бундай ҳашаротлар чумоли заҳрини ажратиб олиш учун етиштирилади, кейинчалик улар тиббиётда ёки озиқ-овқат учун ишлатилади.
Пингвин ағдариб қўювчиси
Сайёрада фақат 2 киши бу касбга эгалик қилади. Гап шундаки, Қутб станциялари яқинида яшовчи пингвинлар учиб ўтаётган самолёт ва вертолётларга қараш учун осмонга қараш чоғида орқага йиқилади ва инсон аралашувисиз тура олмайди. Ағдариб қўювчилар самолёт ҳавога кўтарилгандан ёки қўнгандан сўнг, аэродром бўйлаб йиқилган пингвинларни оёққа қўйиб чиқишади. Акс ҳолда, ҳайвонлар нобуд бўлади.
Чивинлар тутувчиси
Бундай одам шунчаки чивинларни ушламайди, балки уларнинг ўзининг қонини сўришини кутади, кейин махсус сўрғич билан қон сўрувчи қонини олади. Бу нима учун қилинади? Одамнинг безгак билан қандай касалланганлиги ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот тўплаш учун. Бу эса хавфли касалликни даволашга ёрдам берадиган самарали дори-дармонларни топишга ёрдам беради. Чивин тўпловчининг ўртача “самарадорлиги” кунига 3000 ҳашаротни ташкил қилади. Тасаввур қила оласизми, бу бечоралар қанча тишланишлари керак?
Давоми бор.