Ғалати нарсалар шарафига атаб номланган мамлакатлар
Бир Африка мамлакатининг номланиши капюшонли пальтони, иккинчиси эса қисқичбақалар билан тўлиб тошган дарёни англатади. Венесуэла ва Венеция ўртасида қандай боғлиқлик бор? Ҳалол одамларнинг ватани қаерда?
AdMe.ru дунёнинг барча бурчакларидаги мамлакатларнинг ҳақиқий номлари ортида нима яширингани билан қизиқди.
Венесуэла - «Кичик Венеция»
1499 йилда Жанубий Американинг шимолий қирғоқлари бўйлаб ўтган испан экспедицияси бу ҳудудга «кичик Венеция» номини берди, чунки мўрт кўприклар билан боғланиб, сув устида кўтарилиб турган ҳиндуларнинг уйлари европаликларга машҳур Адриатик денгизи соҳилидаги шаҳарни эслатди. Дастлаб, Венециянинг эркалатиб айтилган номи фақат кичик бир аҳоли пунктига берилган эди, кейинчалик бутун мамлакат ушбу ном билан атала бошланди.
Буркина-Фасо - «ҳалол одамлар ватани»
Ушбу Африка мамлакатининг номланиши алоҳида эътиборга лойиқ: «Буркина» сўзи маҳаллий мооретилидан «ҳалол одамлар» деб таржима қилинади, Дюла халқи тилидан олинган «Фасао» эса «ватан» деган маънони англатади.
Мексика - «ойнинг киндигида»
Бир фаразга кўра, мамлакатнинг қадимий номи (Mexihco) ацтекларнинг икки - «Ой» ((metztli) ва «киндик» (xictli) сўзларидан келиб чиққан. «Ойнинг марказидаги жой» маъноси Теночтитлана шаҳрининг Тескоко кўли ўртасида жойлашганлигига ишора қилган бўлиши мумкин.
Науру - «Мен соҳилга кетяпман»
Тинч океанидаги митти Науру давлатининг номи, бир тахминга кўра, науруча “Anaoero” сўзидан келиб чиққан бўлиб, «мен соҳилга кетяпман» деган маънони англатади.
Исландия - «музлар мамлакати»
Япония - «Қуёш чиқиш мамлакати»
Давлат номи 2 та 日 ва 本 белгилардан иборат: Биринчиси «қуёш» маъносини билдирса, иккинчиси «манба» деган маънони англатади. Шундай қилиб, Япония «қуёш манбаси» деб таржима қилинган. Шу сабабли мамлакатнинг “Қуёш чиқиш мамлакати” деган иккинчи номга эга.
(Давоми бор).
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.