БМТ ҳамкорлигида уюштирилган танловда тойлоқлик қиз 2-ўринни эгаллади

16 сентябрь - Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни муносабати билан ижодкор ёшлар ўртасида “Озон қатлами ва мен” мавзусидаги танлов ўтказилди.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ўзининг “Бепарволик инсониятга қимматга тушмасин”, деб номланган мақоласи билан иштирок этган тойлоқлик Наргиза Юнусова иккинчи ўринга муносиб кўрилди.