Энг муносиблар тақдирланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилояти кенгашида “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш бўйича танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб республика босқичида муносиб иштирок этган иштирокчиларни тақдирлашга  бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга касаба уюшмалари томонидан 30 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда сертификатлар топширилди.

Оқдарё тумани ҳокими Шерзод Қудратов – “Энг яхши сектор раҳбари”, Жомбой тумани Аҳмаджон Қурбонов номли маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Чамангул Шананова “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, Паст Дарғом тумани Қозоқ Найман маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Ғаффорова “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, Ургут тумани Пастки Қаландар маҳалласи ёшлар етакчиси  Алишер Ғайбиев “Энг яхши ёшлар етакчиси”, Булунғур тумани “Зайнура Булунғур текстил” МЧЖ раҳбари Шоира Сатторова – “Энг яхши иш берувчи аёл” номинациялари бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.

Ҳусан Элтоев.