Тилимиз фақат «Тил байрами»да эсланмаслиги керак
«Пешқадам Карвони» лойиҳаси ўзбек тили ривожи учун “Тилимиз фақат «Тил куни»да эсланиши керакми?!” мавзусида танлов эълон қилди.
Танлов қуйидаги мавзулар асосида ўтказилади:
- Жамиятда ўзбек тилига нисбатан муносабат.
- Хорижий тилларни ўрганишнинг ўзбек тилига таъсири.
- Ўзбек тилини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш учун тилни жонлантириш ишлари.
Танловга 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган ижодкор, мутахассис, умуман, тил ривожига бефарқ бўлмаганлар таклиф этилади.
Танловда иштирок этиш шартлари:
- юқоридаги исталган мавзунинг бирига шеър, иншо, реферат, илмий-оммабоп мақола, тезис ёзиш;
- тилда учрайдиган муаммоларга аниқ тўхталиб ўтиш;
- ўзбек тили фидойиси сифатида ўз фикр ва хулосаларини турли тилшунос олимлар ва адибларнинг нуқтаи назарлари, фактлар, мисоллар ёрдамида ёритиб бериш;
- танлов материалларини ворд файл кўринишида Times New Roman, 14 шрифтида юбориш керак.
Танлов ғолибларини Одинахон Муҳаммад Содиқнинг дастхатлари туширилган қуйидаги китоблар кутмоқда:
1-ўрин «Одоблар хазинаси»;
2-ўрин «Ислом тарихи»;
3-ўрин «Бахтиёр оила» ва «Пешқадам Карвони»дан махсус эсдалик совғалари.
Танлов учун тайёрланган ижодий ишлар 10 октябрга қадар қабул қилинади ва натижалар 14 октябрда ташкиллаштираётган "Ўзбек тили ҳақидаги махсус тадбир"да эълон қилиниб, ғолиблар тақдирланади.
Ижодий ишлар @Til_rivoji_uchunbot га юборилади.
Муҳим эслатма! Танлов иштирокчилари плагиатнинг олдини олиш ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида ижодий ишлари учун ҳар қандай манба, нашр ва интернет қидирув хизматларидан иқтибос олганларида манбани кўрсатишлари шарт.