"Самарқанднинг энг фаол журналисти” танлови эълон қилинади

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси “Самарқанднинг энг фаол журналисти” танловини эълон қилади.

Танлов телевидение, радио, интернет, босма нашрлар, фотожурналистика ва ахборот хизмати йўналишларида ўтказилади.

Танлов қуйидаги тартибда ташкил этилади:
– йил дастурлари билан боғлиқ мавзуларни ёритиш;
– таҳлил, танқид, муносабат билдириш ва жамоатчилик фикрини уйғотиш;
– замонамиз қаҳрамонлари сиймосини яратиш;
- бошқарув органлари фаолиятини бевосита эфирлар орқали ёритиш.

Танловга:

муаллифнинг 5 тадан кам бўлмаган ижодий ишлари (файл тўплами, фотоальбом кўринишида ёки СД диск форматида);

алоқа телефонлари;

ижодий жараёндан олинган фотосурат;

муаллифнинг маълумотномаси (объективкаси)

тавсиянома.

Танловга 2022 йил 1 июндан 2023 йилнинг 1 июнига қадар эълон қилинган ижодий ишлар 20 июнгача Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими (Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, вилоят Матбуот уйи)га юборилиши лозим.

Ғолиб деб топилганлар ҳайъат аъзолари томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: 66-233-91-69, 66-233-91-59, 93-339-99-84.