1 июнда “Ёшлик” истироҳат боғи кимларга бепул хизмат кўрсатади?

- Истироҳат боғимиздаги элликдан ортиқ аттракционимизга яқинда яна бештаси қўшилди, - дейди истироҳат боғи раҳбари Фарҳод Жалилов. Доимий равишда ногиронларга, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бепул хизмат кўрсатиб келмоқдамиз. 1 июнь куни соат 9:00 дан 12:00 гача кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳам барча аттракционларимиз бепул бўлади. Кам таъминланган оилалар рўйхатини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташкил қилиб беради ва ўзлари назоратга олади. Боғимиз маънавий-маданий ва спорт майдони ҳамдир.

Бу йилги мавсум давомида боғ ўртасида жойлашган 600 ўринга мўлжалланган саҳнада қўғирчоқ театри ҳафтада бир марта спектакль намойиш этади.

Бундан ташқари, бу йил илк марта «Ўзбеккино» миллий агентлиги вилоят бўлими билан шартнома асосида катта ва кичик ёшдагилар учун кино томошалари ташкил этилади.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.