1 майда Самарқандга  ​​​​​​​Нижневартовскдан  жўнаган “Победа” раритет автомобиллари автокарвони етиб келади

“Победа” русумидаги бешта автомобиль 17 апрелда Самарқанд томон йўл олганди. Улар 1 майда қадимий шаҳарга етиб келиши кутилмоқда.
Ушбу тадбир Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкиллаштирилган.

Машиналар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон шаҳарларидан ўтади.

Автокарвон, шунингдек, Тошкентда ҳам бўлади. Самарқандга етиб келгач, автомобилчилар яна Нижневартовскка қайтишади.