Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1 сентябрдан бошлаб ўзбекистонликларга ички туризм харажатларининг бир қисми қайтарилади

Президент фармонига асосан маҳаллий туристлар учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш ("Cashback") тартиби жорий этилади.

Саёҳат харажатларини қайтариш ички саёҳатларни режалаштириш ва маблағларни қайтариш ҳамда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида тақдим қилинадиган чегирмалар, электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.