101 ёшли зиёратчи Ҳаж ибодатини адо этиш учун келди

Саудия Арабистонига 101 ёшли Атар Биби Ҳаж зиёратини адо этиш учун етиб келгани маълум қилинди. Бу ҳақда Saudi Gazette нашри хабар берди, деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ушбу улуғ ёшли зиёратчи Мадина аэропортида Саудия Арабистонининг Ҳаж вазирлиги вакиллари томонидан кутиб олинган. Атар Бибига унинг 60 ёшли ўғли ва қизи ҳамроҳлик қилаётгани айтилган. Атар Биби Ҳаж-2019 мавсумининг энг ёши улуғ зиёратчиси экани қайд этилган.