11 ойда Ўзбекистонда қанча молиявий хизматлар кўрсатилгани ҳақида маълумот берилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида республикада 198 385,2 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бозор хизматларининг номинал ҳажми 20 762,0 миллиард сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102,2 фоизни ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

– савдо – 51 611,7 миллиард;

– транспорт – 48 518,1 миллиард;

– молиявий – 41 140,8 миллиард;

– транспорт, шу жумладан, автотранспорт – 26 500,6 миллиард;

– алоқа ва ахборотлаштириш – 11 663,1 миллиард;

– таълим соҳаси – 8 569,6 миллиард;

– кўчмас мулк билан боғлиқ – 5 487,4 миллиард;

– яшаш ва овқатланиш – 5 347,7  миллиард;

– шахсий – 4 525,3 миллиард;

– меъморчилик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 4 348,7 миллиард;

– ижара – 3 793,4 миллиард;

– компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 3 099,9 миллиард;

– соғлиқни сақлаш соҳаси – 2 905,0 миллиард;

– бошқалар – 7 374,5 миллиард сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.