12800 йил аввалги «қиёмат-қойим»
Суриянинг Абу-Хурейр истиқоматгоҳи ҳудудида археологик қазишмалар олиб борган олимлар 12800 йил муқаддам глобал ҳалокатдан гувоҳлик берувчи шов-шувли изларга дуч келишди, деб хабар беради «Мир новостей» (2020 йил 11-сон).
Ҳалокат Ер атмосферасида улкан комета портлашидан содир бўлган. Муз ва метан билан қопланган қоя жинси бўлаклари қадимги цивилизациянинг кучли совуши ва мамонтларга ўхшаш ҳайвонларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлган.
Абу-Хурейрда коинотдан келган ҳайратомуз «қора материя» қатлами топилди. Углерод ва платинага бой ушбу топилма миллионлаб нанобрилли – ҳарорат таъсирида вужудга келган.
2200 даража ҳароратда тупроқ шиша бўлагига айланган ва бутун Абу-Хурейр бўйича сочилиб кетган, ҳатто энг қийин эрийдиган кремнийгача бор. Ерда вужудга келган ҳарорат бир дақиқада автомобилни эритиб юбориши мумкин бўлган. Ҳатто ҳозирги замон технологиясида бундай ҳароратга эришиш қийин, яна шундай катта майдонда. Бундай ҳодиса чақмоқ чаққанда ва ҳатто вулқон отилганда ҳам кузатилган эмас. Қайнаб кетган ер сатҳида эриган масса ҳосил бўлган ва совугандан кейин минглаб шиша парчаларига айланган.
Бундай ҳодиса фақат Ернинг катта тезликда учиб келаётган космик жисм билан тўқнашганида рўй бериши мумкин. Шишага айланган тупроқ хром, темир, никел, тилан, иридий билан бойитилган темир, бошқа минералларга бой. Булар Ерга кометада олиб келинган.
Даҳшатли космик жисм минглаб портлашлар билан Ернинг ҳар иккала шарини қоплаган. Ўша қадимги ҳалокат инсониятга қайси кунда бўлса ҳам рўй бериши мумкинлигини эслатади. Ҳатто ана шундай ҳалокатда ҳам инсон зоти тирик қолиш ва янги шароитга мослашишга муваффақ бўлган.
Қуёш системасидан ташқаридаги кометалар ақл бовар қилмас тортиш кучида орбиталар бўйлаб сайр қилиб юрибди. Бизга улар олис оламлардан ҳали яна учиб келиши мумкинлигини англаш қийин эмас. Комета материаллари Шимолий ва Жанубий яримшарларда 14 минг километрдан зиёд узоқликдаги ҳудудларда сочилган. Кометалардан бирининг улкан бўлаги Абу-Хурейр ёнида қулаган. Ўша пайтда кўчманчилар деҳқончилик билан шуғулланиш учун бу ерга кўчиб келишган. Грент-тупроқнинг шишага айланган намуналари Чили жанубидаги қазишмалар чоғида ҳам топилган.
Т.МУРОД тайёрлади.