14 февраль - Халқаро китоб совға қилиш куни

Халқаро китоб совға қилиш куни оддий одамлар тарғиб қилиб, оммалаштирган байрамлардан биридир.

У 2012 йилда АҚШлик уч фарзанднинг онаси Эмми Бродмур ташаббуси билан ташкил этилган.

Бир куни унинг ўғилларидан бири сўрайди: "Нима учун одамлар йил давомида бир-бирига шунчаки китоб совға қиладиган кун йўқ?". Эмми бу саволни интернет-аудиторияга ташлайди ва у учун кутилмаганда бу ташаббус қўллаб-қувватланади. Охир-оқибат у халқаро байрамга айланди.

Дастлаб, бу кунда биринчи навбатда китобларни болаларга ва баъзи сабабларга кўра китоблардан фойдаланиш имконияти чекланганларга бериш одат тусига кирган.

📖 Бироқ, ҳар йили бутун дунё бўйлаб "Китоб совға қилиш" куни тобора кенгроқ аудиторияга эга бўлмоқда ва кўплаб мамлакатларда анъанавий тус олмоқда.