14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб этилади

Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишда ҳудудларда энергияни тежаш масаласига тўхталиб ўтилди.

Мисол учун, Қарши туманидаги тадбиркор 10 гектар иссиқхонани кўмирда иситиш лойиҳасини бошлаган.

Лойиҳа доирасида кўмирни синтез қилиш орқали йилига 2,8 миллион куб метр газ иқтисод қилиниб, 8 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қолган вилоятларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастурлар қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Кўмирга талаб шу йилнинг ўзида 1,5 бараварга ошиши кутилаётганини ҳисобга олиб, жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун “Ангрен” кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади, “Шарғун кўмир”нинг биринчи линияси ишга туширилади. Шунингдек, 14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади.