140 мингдан кам: дунёдаги аҳолиси кам шаҳарда метро бор
- 29.05.2024 18:53
- 110
- Ўқинг, қизиқ!
Одамлар метро одатда жуда катта, “миллионлик шаҳар” мақомига эга шаҳарларда қурилади, деб ҳисоблашади. Бироқ дунёда метро тизимига эга бир неча нисбатан камсонли аҳолига эга шаҳарлар бор.
Бунга Франциянинг 250 мингга яқин аҳоли яшайдиган Лилл ва Ренн шаҳарлари мисол бўла олади. Британиянинг Ньюкасл шаҳрида (280 минг аҳоли) ҳам метрополитен бор.
Ҳақиқий рекордчи эса Швейцариянинг Лозанна шаҳри ҳисобланади.
Лозанна метроси ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида ишга туширилган. У икки линиядан иборат ва 28 та станцияни ўз ичига олади.
Қизиғи, атиги 138 минг киши истиқомат қиладиган Лозаннани кўп сонли аҳоли пункти деб аташ қийин. Шунга қарамасдан бу ерда метро бор.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Лозанна метроси Швейцариядаги ягона метро тизимидир. Мамлакатдаги Цюрих ва Женевада каби шаҳарларда метро йўқ.
Баҳора тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа