15 октябргача барча ерлар, бино-иншоотлар хатловдан ўтказилади

Президентимизнинг 2021 йил 24 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ургут тумани Вағашти маҳалласида аҳоли хонадонлари ва томорқа ерларида хатлов ишлари амалга оширилди.

Эндиликда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2021 йил 15 октябргача ер тоифасидан қатъий назар барча турдаги ер майдонлари, жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ва бино-иншоотларни хатловдан ўтказади. Ер майдонлари ҳамда бино-иншоотлар ўлчами, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг ягона интеграциялашган ахборот тизимига киритилади.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармасига 2021 йил 15 октябргача вилоятнинг шаҳар ва туманларида ер тоифасидан қатъий назар барча турдаги ноқонуний ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш ва ваколат доирасида тегишли таъсирчан чоралар кўриш;

Доимий равишда ер участкаларида ўзбошимчалик билан бино-иншоотлар қурилишини олдини олиш;

Ер участкаси чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси юклатилди.