17-19 сентябр Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига сайловлар бўлиб ўтади

Хабарларга кўра, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, Давлат Думасига сайлов 3 кун давом этади.

Сайловларда 18 ёшга тўлган Россия Федерацияси фуқаролари овоз бериш ҳуқуқига эга.

Думага 450 нафар депутат сайланади.

Сайловларда иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрига жўнаб кетган. Айтишларича, делегацияга Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилик қилмоқда.

Делегациямиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.