18-19 август кунлари вилоятимиздаги айрим жойларда сел келиш хавфи эълон қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати агентлиги тақдим этган тезкор маълумотга кўра, шу йилнинг 18-19 август кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик оқибатида республикамизнинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с километр/соатгача кучайиши, кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кутилаётган ёғингарчилик сабабли тоғли ва тоғолди ҳудудларда, жумладан, вилоятимизнинг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида сел-сув ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.

Шундан келиб чиқиб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида барчадан ҳушёрлик талаб этилади.

18-19 август кунлари вилоят, шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимлари ҳамда унинг ҳудудий қуйи тизимига кирувчи куч ва воситаларининг 24 соатлик навбатчилиги ташкил этилади.

Агарда жойларда сел ва сув тошқини оқибатлари билан боғлиқ ҳолатлар кузатилса, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туманлардаги бўлимларидаги тезкор бошқарув марказининг навбатчи-диспетчерлик хизматига хабар қилинг.