20 сентябрдан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланади
Бугун бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси мажлисида Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши қайд этиб ўтилди.
“Cайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгиланмоқда:
✅биринчи – Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Нарзулло Наимович ОБЛОМУРАДОВ;
✅иккинчи – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Мақсуда Азизовна ВАРИСОВА;
✅учинчи – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ;
✅тўртинчи – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Алишер Келдиевич ҚОДИРОВ;
✅бешинчи – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Баҳром Абдураҳимович АБДУҲАЛИМОВ.”